17:59 / 14.11.2016
7 941

“Олтин бургут” поезди Ўзбекистондан ҳам ўтади

“Олтин бургут” поезди Ўзбекистондан ҳам ўтади

Москва шаҳридан Эронга илк марта “Олтин бургут” поезди йўлга чиқди. Люкс классдаги ҳашамдор поезд йўловчилари икки ҳафта мобайнида Туркманистон, Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон орқали ўтиб кетади. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар бермоқда.

Поезд Қозон вокзалидан йўлга чиққан. Йўловчилари чет эллик сайёҳлар бўлиб, саёҳат режасига кўра, улар кундуз куни экскурсияга чиқади, кечқурун эса купеда дам олишади. Купе шароити ва муҳити меҳмонхона каби жиҳозланган.

Дунёдаги энг қиммат поезд ҳисобланган “Олтин бургут” поездида сайёҳлар бир томон учун чиптага 20 минг евро сарфлаган.

Ҳар бир купе ичида ётоқхона, ювиниш хонаси мавжуд бўлиб, саёҳатчилар учун барча шароитлар яратилган. Поезд 60 нафар йўловчини ўз ичига сиғдира олади.

“Табиат қўйнида сокин ҳордиқ учун жуда қулай ва шинам”, дея таъриф бермоқда йўловчилар. Сайёҳларнинг асосий қисминининг ёши ўртача 60 ни ташкил этади.

Ўзбекистонга ташриф чоғида саёҳатчилар Самарқанд ва Бухоро дурдоналаридан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Олтин бургут” поезди Ўзбекистондан ҳам ўтади