
Ҳозирги кунда гейминг нафақат ҳордиқ чиқариш усули, балки ҳақиқий касбга ҳам айланиб бормоқда. Агар сиз смартфонда ўйнашни яхши кўрсангиз ва ўйин дунёсини яхши тушунсангиз, демак, iQOO’нинг янги иш таклифи айнан сиз учун!
2000 доллар маош ва ажойиб тажриба
iQOO брендининг Ҳиндистондаги бўлими ёшларга бир-биридан қизиқарли имконият тақдим этмоқда. Компания барча қизиқувчи ёшларни ўйинлар бош директори (CGO) лавозимига ишга таклиф қилмоқда. Бунинг учун иш тажрибаси талаб қилинмайди, фақатгина смартфонда ўйин ўйнашга қизиқиш ва ўйинлар ҳақида чуқур тушунчага эга бўлиш кифоя.
Олти ойлик шартнома асосида ишлайдиган ёш мутахассис ҳар ой 2000 доллар маош олади, бу эса умумий 12 000 доллар деганидир!
Иш вазифалари ва имкониятлар
iQOO’нинг янги CGO сифатида сиз компания раҳбарлари ҳамда таниқли киберспортчилар билан ҳамкорликда ишлайсиз. Бундан ташқари, сиз гейминг учун ажойиб смартфонлар яратиш жараёнида ўз ҳиссангизни қўшиш имконига эга бўласиз.
Кимлар ариза бериши мумкин?
Бу иш таклифи Ҳиндистонда яшовчи 18 дан 25 ёшгача бўлган ёшлар учун амал қилади. Ҳеч қандай профессионал иш тажрибаси талаб этилмайди. Шунчаки, агар сиз смартфон ўйинларини яхши кўрсангиз ва улар ҳақида билимингиз етарли бўлса, ариза топширишингиз мумкин!
Катта рақобат ва катта имкониятлар
iQOO 2023 йилда ҳам шундай иш таклифи берган эди ва ўшанда бир вакант ўрин учун 60 000 дан ортиқ ёшлар ариза топширган. Шу юзлаб номзодлар орасидан танлаб олинган 23 ёшли Шветанк Пандей компания билан ҳамкорлик қилиб, гейминг қурилмаларини яхшилашда ўз ҳиссасини қўшган. Бу йилги танловда ҳам катта рақобат кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар