
Америка Қўшма Штатларида ижтимоий таъминот тизими бўйича йирик текширув ўтказилиб, давлатдан нафақа олаётган 7 миллиондан ортиқ фуқаронинг ҳужжатлар бўйича тирик, аслида эса вафот этгани аниқланди. Бу ҳақда Илон Маск бошчилигидаги Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) маълум қилди.
Ғайритабиий ёшдаги «нафақахўрлар»
DOGE томонидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, АҚШ Ижтимоий таъминот бошқармаси ҳужжатларини янгилаш жараёнида бир нечта ҳайратланарли ҳолатлар аниқланган. Хусусан, нафақа олаётган фуқаролар орасида:
🔹 1,7 миллион киши – 120-129 ёшда.
🔹 2,4 миллион киши – 130-139 ёшда.
🔹 2,4 миллион киши – 140-149 ёшда.
🔹 400 мингдан ортиқ киши – 150 ёшдан юқори.
Рақамлар жуда ғайритабиий кўринишга эга, чунки дунёдаги энг кексалар қаторидаги инсонлар ҳам ҳозирда 120 ёшга етмаган.
Фирибгарликми ёки тизимдаги хатолик?
DOGE томонидан тайёрланган ҳисоботда маълумотлар базасини тозалаш ишлари 3 ҳафта давом этгани қайд этилган. Ушбу жараёнда 7 миллион нафар одам расман вафот этган деб белгиланиб, уларнинг ижтимоий суғурта рақамлари бекор қилинди. Аммо ҳали ҳам 5 миллиондан зиёд шубҳали ҳолатлар текширилмоқда.
Бу ҳолат Америка ижтимоий таъминот тизимида катта фирибгарликлар борлигини кўрсатиши мумкин. Агар чинакамига вафот этган шахслар номига нафақа ажратиб келинган бўлса, демак, кимдир бу маблағларни ўзлаштирган бўлиши мумкин.
Илон Маскнинг муносабати
Илон Маск бу вазиятга кескин муносабат билдириб, АҚШ ижтимоий таъминот тизимини «тарихдаги энг катта фирибгарлик» деб атади. У ўз саҳифасида мамлакатда 100 ёшдан ошган 4 миллиондан ортиқ фуқаро борлиги ҳақида инфографика ҳам эълон қилди.
«Ҳатто кинофильмларда ҳам бундай узоқ умр кўрган одамлар кам учрайди. Балки ҳақиқатдан ҳам биз билмайдиган яширин «вампирлар» бордир?» – деб ҳазиломуз изоҳ қолдирди Илон Маск.
АҚШ ижтимоий таъминот тизимидаги бу каби муаммолар нафақат молиявий йўқотишларга, балки давлатнинг ишончлилигини пасайишига ҳам олиб келиши мумкин. Ҳозирда ҳукумат бу вазиятни чуқурроқ ўрганиб, келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун янги назорат механизмларини жорий этишни режалаштирмоқда.
Текширув натижалари эълон қилингач, жамоатчилик ушбу масалага жиддий эътибор қаратиши шубҳасиз. Ҳозирча эса, Америка тарихидаги энг катта фирибгарликдан бири ошкор бўлгани аниқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар