14:14 / 26.03.2025
4 524

Қозоғистонда учинчи дрон қулади — ТИВ изоҳ берди

Қозоғистонда учинчи дрон қулади — ТИВ изоҳ берди
Ғарбий Қозоғистон вилоятида номаълум дроннинг қулаши бўйича Ташқи ишлар вазирлигининг биринчи ўринбосари Акан Рахметуллин изоҳ берди, деб хабар берди Tengrinews.kz.

Мажилис кулуарларида журналистлар дроннинг манбаси ҳақида сўрашди. Рахметуллин бу борада расмий баёнот кейинроқ берилишини маълум қилди.

"Албатта, расмий баёнот бўлади. Ҳозирча у қаердан келгани ва кимга тегишли экани ҳақида маълумот йўқ. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ким томонидан учирилгани аниқлангандан сўнг аниқ қарорлар қабул қилинади", — деди у.

ТИВнинг яна бир ўринбосари Алибек Куантиров ҳам воқеа юзасидан гапирди: "У ерда техник жиҳатлар муҳим — қаердан келгани, қаерга тушгани, ким ишлаб чиқаргани. Буни мутахассислар аниқлашади, шунда маълум бўлади", — деди у қисқача.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Жонибек туманида номаълум дрон парчалари топилган эди. Полиция маълумотларига кўра, объект аҳоли пунктларидан узоқдаги ҳудудда топилган. Бу сўнгги вақтда ЗҚВда учинчи дрон қулаши ҳолати ҳисобланади: 18 март куни Тасқалин туманида, 18 февралда эса Уяли қишлоғи яқинида шундай ҳолатлар қайд этилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг