00:15 / 27.03.2025
630

Аляскада самолёт музлаган кўл устига қулаб тушди

Аляскада самолёт музлаган кўл устига қулаб тушди
Фото: Alaska National Guard
Американинг Аляска штатида самолёт музлаган кўл устига қулаб тушди. Ҳаво кемаси ичида бўлган учувчи ва икки бола 12 соат давомида самолёт қанотида ўтириб, қутқарувчиларни кутди, деб ёзади Bild.

Қайд этилишича, Piper PA-12 Super Cruiser енгил моторли самолёти 23 март куни кечқуруқ радарлардан йўқолиб қолган.

Қидирув ишлари дарҳол бошланган, аммо талафот сигнали йўқлиги сабаб самолётни топиш осон кечмаган. Бахтли тасодиф туфайли қутқарувчилар мобил телефон сигналига эътибор қаратган ва Кенай яриморолидаги Тустумена кўли ҳудудини кўздан кечиришга қарор қилган.

Ҳақиқий мўъжиза эртаси куни юз берган: Терри Годесер исмли учувчи Facebook орқали қидирув ишларидан хабар топган ва самолёт қолдиқларига дуч келган.

«Бунга қараш мен учун азоб эди: яқинроқ учиб борганимда, қанотда ўтирган уч кишини кўрдим. Улар тирик эди ва менга қўл силкитарди», — дейди у.

Фалокатга учраган самолётни эркак бошқарган, у билан бирга бортда икки нафар вояга етмаган бола ҳам бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, оила Скилак кўли томон парвоз қилган.

Қутқарувчилар учала фуқарога ҳам ёрдам кўрсатиб, уларни шифохонага етказган, ҳалокат сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг