
Исроил армиясининг тиббий корпусига кирувчи ўнлаб захирадаги ҳарбийлар Ғазо секторига қайтиб боришдан бош тортди. The Times of Israel нашрининг хабар беришича, улар уруш Исроил манфаатларига путур етказяпти, деган фикрда.

Исроиллик ҳарбийлар Ғазода
Фото: Исроил мудофаа кучлари
Турли даражадаги тиббиёт ходимлари, жумладан, шифокорлар, фелдшерлар, психиатрлар ва ҳамширалар жанг қилишдан бош тортиш тўғрисидаги хатни имзолади. Улар буни ахлоқий ва ҳуқуқий сабабларга кўра қабул қилинган қарор деб атаб, можарога “ҳар қандай мантиқдан ташқарида” дея баҳо берди.
Захирадаги ҳарбийларнинг таъкидлашича, уруш “иккала томондаги тинч аҳолига, Исроилнинг ижтимоий тузилишига ва узоқ муддатли яшовчанлигига” зарар етказади. Шунингдек, улар Ғазо секторини босиб олиш ва маҳаллий аҳолини кўчириш режаларини халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб ҳисоблайди.
Умуман олганда, бу ягона ҳолат эмас. Исроил аскарлари орасида хизматга бормаслик ҳолатлари кўпаймоқда. Бу 16 ойдан буён давом этаётган можародан чарчоқ ҳамда амалдаги ҳукуматнинг ички ва ташқи сиёсатидан норозилик сабаб юзага келаётгани айтилади.

Ғазо ҳудудида Исроил ҳарбийлари оғир зирҳли техникалар билан
Фото: Исроил мудофаа кучлари
Исроилнинг Ғазога ҳужуми
Январь ойининг иккинчи ярмидан бошлаб Исроил ва ҲАМАС гаровдагиларни алмашиш бўйича сулҳга келишган эди. Аммо томонлар музокараларни давом эттириш бўйича умумий тўхтамга келолмагач, Нетаньяху анклавга ҳужумларни тиклашга буйруқ берди.
Шу билан бир вақтда, Ғарбниг обрўли нашрларида Исроил армияси фаластинликларга нисбатан уруш жиноятларини содир этаётгани ҳақида гувоҳликлар пайдо бўла бошлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар