
Агар АҚШ Эронга зарба беришга ёки ичкаридан исён кўтаришга ҳаракат қилса, у «кучли жавоб зарбасига» дуч келади. Бу ҳақда душанба куни Эрон олий раҳбари Али Хоманаий маълум қилди, деб хабар берди Reuters.
«АҚШ ва Исроил томонидан ҳар доим душманлик бўлиб келган. Улар бизга ҳужум қилиш билан таҳдид этмоқда, биз буни эҳтимолдан йироқ деб ҳисоблаймиз. Аммо, агар улар бунга жазм қилса, кучли қарши ҳужумга дучор бўлади», деди Хоманаий.
Хоманаий шунингдек, Эрон ичида исённи қўзғатиш ҳақидаги фикрлар ҳам эътибордан четда қолмаслиги ҳақида огоҳлантирди.
«Агар улар (АҚШ) аввалги йилларда бўлгани каби, мамлакат ичида исён бошлашни ўйлаётган бўлса, Эрон халқи улар билан ўзи шуғулланади», деди у.
30 март куни АҚШ президенти Доналд Трамп агар Эрон ядровий дастур бўйича келишувга эришмаса, бомбардимон қилиш билан таҳдид этди.
Аввалроқ, Эрон президенти Масъуд Пизишкиён АҚШ билан ядровий дастур бўйича тўғридан-тўғри музокараларни рад этди, аммо билвосита алоқалар ўрнатиш имконияти борлигини айтди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар