АҚШ ва Перу махсус хизматлари Перу пойтахти Лимада ўтказилган операция давомида тарихдаги энг йирик миқдордаги қалбаки долларларни мусодара қилишди. Бу ҳақда АҚШ махфий хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.
Таъкидланишича, умумий ҳисобда 30 млн қалбаки доллар ҳамда 50 мингдан кўпроқ қалбаки евро мусодара қилинган.
1,5 мингдан кўпроқ перулик полициячи ва АҚШ махфий хизмати агентлари иштирок этган операция давомида қалбаки АҚШ долларларини тайёрловчи 6 та яширин корхона ҳамда пуллар босиладиган 8 та станок йўқ қилинган. 15 ноябрда ўтказилган операция натижаларига кўра 48 киши ҳибсга олинган.
АҚШ махсус хизматлари маълумотларига кўра, Перу ҳозирда энг йирик миқдорда қалбаки доллар ишлаб чиқарилувчи давлат ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди