date
views 460

Товушга яқин тезликдаги бизнес-лайнер учишга тайёр

Товушга яқин тезликдаги бизнес-лайнер учишга тайёр
Канаданинг Bombardier компанияси 2024 йилда ўзининг янги Global 8000 самолётини тақдим этади, деб iflscience.com ёзди. Бу лайнер Concorde'дан кейинги энг тез фуқаролик самолёти сифатида баҳоланмоқда.

Ҳаво кемасининг максимал круиз тезлиги — 0,94 Мах (1152 км/соат) бўлиб, товуш тезлигига яқин. Бу эса уни жаҳондаги энг тез бизнес-жетлардан бирига айлантиради.

Global 8000 — машҳур Global 7500 самолётининг замонавий вориси. У 19 йўловчини ташиши ва ёнилғи қуймасдан 14 800 км масофани босиб ўтиши мумкин. Бу Лондон — Перт ёки Сингапур — Лос-Анжелес каби узоқ масофалар учун идеал.

2021 йилги синов парвозида у ҳатто 1,015 Мах (1253 км/соат) тезликка эришган — бу товуш тўсиғидан ҳам юқори. Бироқ бу тижорат рейсларида қўлланилмайди.

Самолётда Smooth Flex қаноти ва кабинада босимни оптимал тарзда сақлаб турувчи система жорий этилган. 12497 м баландликда парвоз қилганда кабинадаги босим фақат 884 мга тенг бўлади — бу эса чарчоқни камайтиради.

Global 8000 — фуқаролик авиациясининг янги тезлик босқичи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Товушга яқин тезликдаги бизнес-лайнер учишга тайёр