date
views 634

Украинада зонавий тақсимот? АҚШ вакилларидан зид фикрлар

Украинада зонавий тақсимот? АҚШ вакилларидан зид фикрлар
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог Британиянинг The Times нашрига берган интервьюсида агар ўт очиш тўхтатилса, Украина ҳудудида бир нечта назорат зоналари ташкил этиш мумкинлигини таклиф қилди.

“Бу худди Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Берлиндаги каби: руслар, французлар, британияликлар ва америкаликлар зоналари бўлгани каби”, — деди генерал Келлог.

Ушбу таклиф нима дегани?

Келлогга кўра:
  • Британия ва Франция қўшинлари Украина армияси билан биргаликда Ғарбий Украина ва Днипро дарёсигача бўлган ҳудудда таъминот кучлари сифатида жойлашади;
  • Украина Шимоли ва Шарқидаги Суми, Харкив, Днипропетровск ва Запорижжя — Украина назоратида;
  • Россия босиб олган ҳудудлар — Россия назоратида қолади;
  • Россия ва Украина ўртасида 30 кмли демилитаризация ҳудуди яратилади.

Келлог таъкидлади: “Украина етказишни таъминлай оладиган даражада катта мамлакат. Ҳатто бир неча армияни ҳам.”

Зеленский розими?

Йўқ. Украина президенти Володимир Зеленский ҳудудий ён беришни рад этган. Россия Донецк, Луҳанск, Херсон ва Запорижжяни тўлиқ назорат қилиш ва Украинадан НАТОдан воз кечишни талаб қилмоқда.

Стив Уиткофф нима деди?

АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича вакили Стив Уиткофф Трампга маълум қилган: “Урушни тўхтатишнинг энг тез йўли — 2022 йилда Россия аннексия қилган тўрт ҳудудни Россияга бериш.”

Бу фикр Уиткоффнинг Вашингтонда Россия президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриев билан учрашувидан кейин илгари сурилган.

Келлог – Уиткофф баҳси ва Трамп маъмуриятидаги ихтилоф

Келлог Трамп билан учрашувда Уиткоффнинг позициясига қарши чиққан. Унинг фикрича, Украина:

айрим шартларга рози бўлиши мумкин, лекин ҳеч қачон ушбу ҳудудларни Россияга тўлиқ ва бир томонлама бермайди.

The Times ва Reuters манбалари маълум қилди:
  • Келлогнинг режаси “Украина парчаланиши” деб танқид қилинди;
  • Келлог буни рад этди ва “бу фақат ҳудудий жавобгарлик зоналари”, деди.

Шу билан бирга, Трамп маъмурияти ичида кескин келишмовчиликлар мавжуд:
  • Уиткофф — Россияга мойил, деб баҳоланмоқда;
  • Келлог — Украинанинг яқин ҳимоячиси сифатида тилга олинмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг