
АҚШнинг парвозларни амалга ошириш ва коинотни тадқиқ қилиш Миллий бошқармаси (NASA) фазогирларни кўп марталик "Орион" капсуласида Марсга жўнатишни режалаштирмоқда, Бу ҳақда «Tjournal.ru»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
NASA бу ҳақда ўзининг расмий твиттерида 4 декабрга учирилиши режалаштирилган "Орион" капсуласи билан боғлиқ бўлган баёнотида эълон қилди.
Учувчиси бўлмаган "Орион" биринчи синов парвозида Ерни 4,5 соат давомида икки маротаба айланиб чиқади, сўнгра Тинч океанига АҚШ денгиз флоти томонидан олинадиган синов юкини ташлайди. Бу тажриба модулнинг муҳим қисмлари, шу жумладан бузуқлик аниқланганда парвозни бекор қилиш тизимининг ишлашини текшириш учун зарур.
Келажакда NASA "Орион" ни 4 та фазогир билан синовдан ўтказишни режалаштирмоқда. Тахминан 2025 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган биринчи экспедиция доирасида бошқарма капсулани Ой ортибасига йўналтириб, сўнгра унга фазогирларни қўндиради ҳамда улар томонидан Ойнинг сиртидан намуналар олиниши мўлжалланмоқда.
2030 йилга келиб эса инсон танаси узоқ вақт коинотда ва Марсдаги каби радиация даражасида қолганда ўзини қандай тутиши ҳақидаги батафсил маълумотларни тўплаб, кема экипажи аъзоларини "қизил сайёра" га жўнатади.
Фото: tjournal.ru «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар