date
views 781

Трамп Исроилга Эронга зарба беришда ёрдамни рад этди

Трамп Исроилга Эронга зарба беришда ёрдамни рад этди
АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан Вашингтонда апрель ойида бўлиб ўтган учрашувда Эрон ядровий объектларига зарба бериш режасини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилган, деб interfax.ru хабар берди.

The New York Times ёзишича, Трамп Оқ уйдаги учрашувда Эрон билан музокаралар бошланганини ва ҳарбий ҳаракатлар эмас, дипломатик ечимга устуворлик берилишини айтган. Исроил АҚШни ўз рейди ва бомбардимон кампаниясида иштирок эттирмоқчи бўлган, лекин АҚШ бу режага қўшилмади.

Маълумотларга кўра, АҚШ маъмурияти Эрон билан ядровий дастур бўйича келишувларга қайтиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Нетаньяху бу имкониятга шубҳа билан қараб, музокаралардан кўра махфий амалиётлар ва Эрон ядровий олимларини йўқ қилишга йўналмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Исроилга Эронга зарба беришда ёрдамни рад этди