ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган ироқлик ҳарбийлар борган сари Мўсулга яқинлашиб келаётгани туфайли ўзини шунчалик нохавфсиз ҳис қила бошлаганки, ер ости туннелларини тарк этишни истамаяпти ва худкуш камарисиз ухламаяпти, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.
Ироқлиқ ҳарбийлар Мўсул ичидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда ал-Бағдодий эсанкираб қолгани ва борган сари кўпроқ васваса аломатларини намоён қилаётганини маълум қилмоқдалар.
Таъкидланишича, ИШИД етакчиси "ҳеч қаерга чиқмай, одамларга кўриниш бермай қўйган". Манбанинг маълум қилишича, ал-Бағдодий "ер остида яшамоқда ва у турли ҳудудларга кетувчи туннелларга эга".
"У қўлга олинганда фаоллаштира олиши учун ўзининг худкуш камарисиз ухламайди", деб қўшимча қилди манба.
Аввалроқ ал-Бағдодий Мўсулни тарк этган бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Шу билан бирга ал-Бағдодий Мўсулда қолаётган жангариларни ироқлик ҳарбийларга қаршилик кўрсатишга чақирган аудиоёзув пайдо бўлди. Бу аудиоёзув ал-Бағдодийнинг Мўсулни озод қилиш операцияси бошлангандан кейинги илк баёноти бўлди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди