
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Хитойда ишлаб чиқарилган кемалар учун порт йиғимларини қисқартириш тўғрисида қарор чиқарди, деб finance.mail.ru хабар берди.
Федерал реестрда эълон қилинган маълумотларга кўра, ушбу қарор Великие озера, Кариб денгизи ва АҚШ ҳудудларига хизмат кўрсатувчи кемаларга нисбатан тадбиқ этилади. Илгари 1,5 миллион долларгача бож жорий этилиши режалаштирилган эди, аммо бу ҳалқаро юк ташиш соҳасида ташвиш уйғотди.
Endi порт йиғими ҳар бир рейс учун, лекин йилига 6 мартадан кўп бўлмаган ҳолда ундирилади. Бошқа ҳолда, тонна асосида $50дан бошлаб, 3 йилда йиллик $30га оширилади. Контейнер бўйича ҳисобда esa 120 доллардан 250 долларгача кўтарилади.
Бўш кемалар, ички портлардан экспорт учун юк ортганлар ва АҚШ ҳудудларига юк олиб келганлар бождан озод қилинади. Хитойда ишлаб чиқарилган, лекин бошқа мамлакатларга тегишли кемалар учун алоҳида ставкалар белгиланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар