date
views 52

АҚШда Украинага ёрдам бўйича мунозаралар сусаймоқда

АҚШда Украинага ёрдам бўйича мунозаралар сусаймоқда
АҚШ Оқ уйида Украинага ҳарбий ёрдам бериш бўйича янги пакет ҳақида жиддий муҳокамалар "деярли йўқ", деб ёзади The New York Times нашри Конгрессдаги Киев тарафдорларига таяниб.

Маълум бўлишича, Европа давлатлари ҳам АҚШдан разведка маълумотларини Украина билан алмашиш давом этадими, деган саволга аниқ жавоб ола олмаган. Нашрнинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда Оқ уй Украина билан муносабатларда «нима бериши ҳақида эмас, балки нима олиши ҳақида кўпроқ ўйламоқда».

Бир кун аввал АҚШ президенти Дональд Трамп можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокаралар самара бермаса, Киевга ҳарбий ёрдамни тўхтатиши мумкинлигини айтган эди. Давлат департаменти ҳам можарони ҳал қилиш бўйича ҳаракатларда икки томон ҳамкорликка тайёр бўлмаса, Вашингтон етакчилик қилмаслигини маълум қилган.

The Economist нашрининг хабар беришича, Трампнинг атрофидагилар Европанинг Украинага ёрдам бериш ҳаракатларидан «чарчаган».

Бундан аввал Европа Иттифоқининг дипломатия раҳбари Кая Каллас 2025 йилда Европа Иттифоқи Украинага аввалгига нисбатан 15 фоиз кўпроқ ҳарбий ёрдам беришини маълум қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда Украинага ёрдам бўйича мунозаралар сусаймоқда