date
views 37

Пекинда одамлар ва роботлар ўртасидаги илк марафон бўлиб ўтди

Пекинда одамлар ва роботлар ўртасидаги илк марафон бўлиб ўтди
Хитойнинг пойтахти Пекин шаҳрида илк бор ярим марафон ўтказилди ва тарихда биринчи марта одамлар роботлар билан рақобатлашди. The Global Times нашрининг хабар беришича, мусобақада иштирок этган роботлар орасида Тиен Кунг Ултра номи билан машҳур бўлган одамсимон робот биринчи ўринни қўлга киритди.

Марафонда 12 мингга яқин одам ва 20 та робот қатнашди. Миллий робототехника маркази томонидан яратилган Тиен Кунг Ултра маррани 2 соат 40 дақиқада босиб ўтди. Бу орада эркаклар ўртасидаги энг яхши натижа 1 соат 2 дақиқа, аёллар ўртасида эса 1 соат 11 дақиқани ташкил этди.

Қизиғи шундаки, роботларга ҳам инсонлар каби йўлда дам олиш имконияти берилди. Одамлар дам олиб, сув ичиш учун тўхтаганда, роботларнинг аккумуляторлари ўзгартирилди, деб қайд этади CNN.

Нашрнинг таъкидлашича, Тиен Кунг Ултра марафонни чарчоқ аломатларини кўрсатмасдан якунлаган. Мусобақа якунида кўплаб марафон иштирокчилари робот-ғолиб атрофига йиғилиб, хотира учун суратга тушишган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пекинда одамлар ва роботлар ўртасидаги илк марафон бўлиб ўтди