date
views 126

Хитой ва Россия Ойда атом электр станцияси қуришни режалаштирмоқда

Хитой ва Россия Ойда атом электр станцияси қуришни режалаштирмоқда
Хитой ва Россия томонидан ташкил этилаётган Халқаро Ой тадқиқот станциясининг дастлабки лойиҳасига кўра, Ой юзида атом электр станциясини қуриш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Хитойнинг «Чанэ-8» космик миссияси бош муҳандиси Пэй Чжаоюя расмий маълумот берди.

Хитой миллий космик дастурида 2028 йилда Long March 5 ракетаси ёрдамида «Чанэ-8» миссиясини амалга ошириш белгиланган. Бу миссия орқали Ойнинг жанубий қутбида инсон яшаши учун мўлжалланган биринчи базага асос солинади.

Лойиҳа икки муҳим босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқичда робот техникалари, луноход ва махсус модуллар Ойга юборилади. Уларнинг вазифаси Ой юзаси ресурслари ва рельефини чуқур ўрганиб, базани қуриш учун зарур бўлган маълумотларни тўплашдан иборат. Иккинчи босқич эса янада муҳимроқ вазифани ўз ичига олади: 2030 йилда «Мэнчжоу» ва «Ланюэ» кемалари орқали Ойга икки нафар хитойлик астронавт юборилади. Улар инсон яшаши учун яроқли шароитларни яратиш ва база қуриш ишларини бошлашади.

Лойиҳадаги яна бир муҳим янгилик – атом электр станциясидан ташқари, катта ҳажмли қуёш батареяларининг ўрнатилиши. Бу станциянинг мунтазам электр энергия билан таъминланиши учун зарур бўлади.

Хитой ушбу катта космик тадқиқот лойиҳасига келажакда 50 та давлат, дунё бўйича 500 дан ортиқ илмий-тадқиқот муассасаси ва 5 мингга яқин халқаро олимларни жалб қилиш ниятида. Шу тарзда, Халқаро Ой тадқиқот станцияси ҳақиқий халқаро илмий марказга айланади.

Айтиш жоизки, Ойни тадқиқ этиш борасида АҚШ ҳам жиддий лойиҳалар устида ишламоқда. NASA’нинг Artemis дастури доирасида 2025 йилда америкалик астронавтларнинг Ойга қўниши режалаштирилган бўлиб, келгусида у ерда доимий база қуриш ҳам кўзда тутилган.

Шундай қилиб, инсоният учун Ойни ўзлаштириш янги босқичга кўтарилмоқда ва бу жараёнда Хитой ва Россия етакчи рол ўйнаши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой ва Россия Ойда атом электр станцияси қуришни режалаштирмоқда