
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари Нижний Новгород вилоятидаги нефть-кимё заводида режалаштирилган террорчилик ҳужумини бартараф этди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, бу терактни амалга оширишга Марказий Осиё давлатларидан келган икки шахс тайёргарлик кўрган. Улар қўлга олиш амалиёти пайтида қаршилик кўрсатган ва жавоб ўқлари билан йўқ қилинган.
Хабарда қўлга олинган хорижликларнинг қайси мамлакат фуқаролари экани маълум қилинмаган. Улар Россияда фаолияти тақиқланган халқаро террорчилик ташкилоти ғояларига эргашгани таъкидланган.
«Хорижликлар Украинадаги куратордан кўрсатма олиб, нефть-кимё корхонасига қарши қўпорувчилик ва террорчилик ҳужуми режалаштирган эди. Улар бу амалиёт учун портловчи қурилмалар билан жиҳозланган FPV-дронлардан фойдаланишни кўзлаган. Қўлга олиш пайтида қуролли қаршилик кўрсатган ва ўққа тутилиб зарарсизлантирилган», дейилади ФХХ баёнотида.
Воқеа жойидан хорижда ишлаб чиқарилган портловчи каллаклари ўрнатилган иккита дрон, Калашников автоматы ва Макаров тўппончаси топилган. Шунингдек, теракт тайёрлаган шахсларнинг телефонларида куратор билан ёзишмалар ҳамда қурол ва дронлар сақланган яширин жой координаталари аниқланган.
Ҳозирда ФХХ Тергов бошқармаси ушбу қўпорувчилик уриниши бўйича жиноий иш қўзғатган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар