date
views 112

Россияда юқори мартабали генерал портлаш натижасида ҳалок бўлди (видео)

Россияда юқори мартабали генерал портлаш натижасида ҳалок бўлди (видео)
Россиянинг Москва вилоятида 25 апрель куни содир бўлган автомобил портлаши оқибатида юқори мартабали ҳарбий, генерал Ярослав Москалик ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий аҳолига асосланиб, Mash ва бошқа ОАВлар хабар берди.

Ҳодиса Балашиха шаҳрида содир бўлган бўлиб, ҳозирда Россия ҳуқуқ-тартибот органлари портлаш сабабларини синчковлик билан ўрганмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, генералнинг автомобилига портловчи қурилма ўрнатилган ва у транспорт воситасидаги газ баллонлари яқинига жойлаштирилган. Москалик машина ёнидан ўтаётган пайтда портлаш масофадан туриб амалга оширилгани маълум қилинди.


Россия оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотга кўра, ҳалок бўлган генерал Ярослав Москалик Россия қуролли кучлари Бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Россия Тергов қўмитаси воқеа юзасидан жиноий иш очган, бироқ қайси модда бўйича тергов олиб борилаётгани ҳозирча маълум қилинмаган.

Ярослав Москалик 2015 йилда Украина билан бўлган “норманд формати” музокараларида қатнашган ва Россиянинг Суриядаги ҳарбий операциялари бўйича ҳам спикер сифатида фаолият кўрсатган. 2021 йилда Россия президенти Владимир Путин томонидан унга генерал-лейтенант ҳарбий унвони берилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда юқори мартабали генерал портлаш натижасида ҳалок бўлди (видео)