00:23 / 22.11.2016
8 595

Тожикистон президенти куни – шахсга сиғиниш учун яна бир қадам

Тожикистон президенти куни – шахсга сиғиниш учун яна бир қадам

Тожикистонда Президент шахсини ўрганиш, унга атаб тадбирлар ўтказилиши айрим журналистлар томонидан қораланди. Бу ҳақда мазкур мамлакат нашрларига асосланган ҳолда telegraf.uz хабар бермоқда.
“Тожикистон президенти куни – шахсга сиғиниш учун яна бир қадам” номли таҳлилий мақолада таъкидланишича, ТР байрам кунларига оид қонунга киритилган ўзгаришлардан сўнг, 16 ноябрь куни Тожикистонда илк бора “Президент куни” нишонланди.

Ҳукумат ҳокимиятнинг энг тепа чўққисига келган оддий фуқаронинг мисли кўрилмаган маваффақиятини ўрганиш ёш авлод учун биринчи навбатда тарбиявий вазифани ўз ичига қамраб олган, деб ўйламоқда, бироқ танқидчилар мазкур тадбир И.Раҳмон шахсига сиғиниш учун бўлган кампаниянинг бир қисми холос, деган фикрни илгари суришган.
Хатлон вилоятида ушбу тантанага тайёргарлик кўриш доирасида И.Раҳмон таҳсил олган икки ўқув муассасасига сайр уюштириш, шунингдек, “Президент — болалар нигоҳида” каби энг яхши сурат учун танлов ўтказиш режалаштирилган.

Шунга қарамай, қатор экспертлар мазкур ташаббусга танқидий баҳо беришган. Тожик журналисти А.Абдуваҳҳобнинг фикрича, “бу ерда ҳукуматнинг лаганбардорлиги яққол намоён бўлган”. Унинг сўзларига кўра, шу каби сайрлар “бир зумда мажбурий бўлиб қолиш эҳтимоли бор. Шу каби тажриба Қозоғистон ҳамда Беларусь давлатларида жорий қилинган”.
Яна бир бошқа аналитикнинг фикрича, “советлар даврида ҳам дунё пролетариати ҳамда советлар давлати асосчиси В.Лениннинг ҳаёт йўллари ўрганилган даврда шу каби йўналишдан борилган”.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистон президенти куни – шахсга сиғиниш учун яна бир қадам