АҚШ 18 давлат билан савдо музокараларига тайёргарлик кўрмоқда: тарифлар юмшатилиши мумкинми?

1 дақиқа ўқиш914
АҚШ 18 давлат билан савдо музокараларига тайёргарлик кўрмоқда: тарифлар юмшатилиши мумкинми?
АҚШ Савдо вакиллиги мамлакатнинг савдо сиёсатида катта ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин бўлган янги схема устида иш бошлади. Унга кўра, АҚШ 18 давлат билан савдо тарифларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal (WSJ).

Ушбу режа орқали бож тўловлари, импорт квоталари, тарифсиз савдо тўсиқлари, товарларнинг келиб чиқиши, рақамли савдо ва иқтисодий хавфсизлик каби масалалар муҳокама қилинади. Лекин манбаларнинг таъкидлашича, ҳужжат якуний шаклга келгунча ўзгариши мумкин.

АҚШ ушбу схема доирасида айрим мамлакатларга нисбатан махсус талабларни ишлаб чиқади ва икки ой давомида йирик савдо ҳамкорлари билан муҳокамалар олиб борилади. Музокараларнинг бошланиши 8 июл кунига мўлжалланган — бу кун президент Доналд Трампнинг кенг қамровли савдо тарифларини жорий қилишни ортга сурган 90 кунлик муддати якунланади. Агар музокаралар натижалари томонларни қониқтирмаса, АҚШ ушбу давлатларга қарши тарифларни кучга киритиши мумкин.

Оқ уй матбуот котиби Кэролин Левитт аввалроқ ҳукумат 18 мамлакатдан таклиф олганини тасдиқлаган эди, лекин бу давлатлар рўйхатини очиқламаган. WSJ нашрининг тахмин қилишича, бу давлатлар орасида Канада, Мексика ва Хитой бўлиши даргумон. Сабаби шундаки, АҚШнинг жорий қилган кенг қамровли савдо чекловлари бу мамлакатларга тегишли эмас эди.

Айниқса, Пекин ва Вашингтон ўртасидаги савдо уруши охирги пайтда кучайган: АҚШ Хитой товарларига нисбатан тарифларни 145 фоизгача кўтарган бўлса, Хитой бунга жавобан Америка маҳсулотларига 125 фоизлик бож ўрнатди. Шунингдек, Пекин АҚШга муҳим фойдали қазилмалар экспортига чекловлар ҳам киритди.

Нашрнинг хабар беришича, Трамп маъмурияти айни вақтда Хитой билан вазиятни юмшатиш мақсадида божларни 50–65 фоизгача пасайтириш масаласини кўриб чиқмоқда. Аммо президент Трампнинг ўзи агар Пекин «жиддий ва аниқ» таклиф билан чиқмаса, тарифларни бир томонлама юмшатмаслигини ҳам таъкидлаган.

Яқин ойларда бўлиб ўтадиган музокаралар халқаро савдо муносабатларида жиддий бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин. Ҳозирча бу савдо «сулҳи» режаси қандай якун топиши номаълум, аммо иқтисодий таҳлилчилар бу жараёнлар глобал бозорларга ижобий таъсир кўрсатишига умид билдиришмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?