date
views 277

Путин ва АҚШ махсус вакили учрашуви тафсилотлари маълум бўлди

Путин ва АҚШ махсус вакили учрашуви тафсилотлари маълум бўлди
© РИА Новости / Кристина Кормилицына
Кеча, 25 апрель куни Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ўртасида Кремлда муҳим музокаралар бўлиб ўтди. Ушбу учрашувнинг айрим жиҳатлари ва тафсилотлари Кремль томонидан эълон қилинди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Учрашувда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев ҳам иштирок этган.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, ушбу музокараларда Россия ва АҚШ ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинмаган.

«Йўқ, бу мавзуда гаплашилмади», – деди Песков РИА Новости нашрининг тегишли саволига жавобан.

Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, Путин ва Уиткофф ўртасидаги музокара уч соат давом этган ва «анча конструктив, самарали ва фойдали руҳда» ўтган. Томонлар асосан Россия-Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокараларни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилишган.

Шунингдек, учрашувда бошқа халқаро долзарб масалалар бўйича ҳам Москва ва Вашингтон ўртасидаги мулоқотларнинг янада яқинлашишига урғу берилган. Президент ёрдамчиси Ушаковнинг таъкидлашича, Россия ва АҚШ мулоқотни давом эттиришга қарор қилган.

Томонлар ўртасидаги ушбу музокаралар Россия-АҚШ муносабатларининг бирмунча юмшаши ва дунёдаги бошқа мураккаб вазиятлар бўйича ҳам ҳамкорлик йўлларини топишга умид уйғотмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин ва АҚШ махсус вакили учрашуви тафсилотлари маълум бўлди