date
views 46

Туркияда ғаройиб ҳодиса: Конялик эркак жарроҳликдан сўнг турк тилини унутиб, дан тилида гапира бошлади

Туркияда ғаройиб ҳодиса: Конялик эркак жарроҳликдан сўнг турк тилини унутиб, дан тилида гапира бошлади
Туркиянинг Коня шаҳрида яшовчи 67 ёшли эркак жарроҳлик амалиётидан сўнг ғайриоддий ҳолатга тушди. У тиззасида ўтказилган операция ва артерияда тромб ҳосил бўлиши натижасида ўз она тили — турк тилини унутиб қўйди. Бироқ энди у фақат Дания тилида (дан тилида) сўзлай бошлади. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги маълум қилди.

Жарроҳликдан кейин беморнинг ўнг томони — қўл ва оёғи заифлашгани сабабли шифокорлар зудлик билан ангиография текширувини ўтказиб, тромбни олиб ташлашган. Лекин операция муваффақиятли якунланишига қарамасдан, бемор турк тилини эслай олмай қолган.

Қизиғи шундаки, у Дания тилида равон ва бемалол сўзлай бошлаган. Маълум бўлишича, эркак аввал Данияда 20 йил яшаган, кейин Туркияга қайтиб, 10 йилдан буён Коняда истиқомат қилган экан.

«Ҳозир менинг миямда фақат дан тилидаги сўзлар айланиб юрибди. Турк тилида эса ҳеч нарса дейишни уддалай олмаяпман», — деб таржимон орқали ўз аҳволини тушунтирган бемор.

Селюк университети тиббиёт факультетининг шифокори Гокхан Ўздемирнинг сўзларига кўра, артерияларда қон қуйқалари ҳосил бўлганда беморларда бу каби ғаройиб ҳолатлар кузатилади. Баъзида улар ўз тилларини унутиб қўйиши ёки аввал умуман билмаган тилларда гапира бошлаши мумкин экан.

Мутахассиснинг таъкидлашича, туркиялик беморнинг бу ҳолати вақтинчалик бўлиб, яқин кунларда у яна ўз она тили — турк тилида эркин сўзлай бошлаши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда ғаройиб ҳодиса: Конялик эркак жарроҳликдан сўнг турк тилини унутиб, дан тилида гапира бошлади