
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Россия томонидан 9 май – Ғалаба куни муносабати билан эълон қилинган бир томонлама сулҳ ҳақида фикр билдириб, Кремлни тинчлик ўрнатиш масаласини маълум сана ёки тадбирларга боғламасликка чақирди.
«Агар Россия ҳақиқатан ҳам тинчлик тарафдори бўлса, унда ўт очишни ҳозироқ тўхтатиши керак. Нима учун айнан 8 майгача кутиши керак? Агар 30 кунлик ўт очишни ҳозирдан бошлаш имкони бўлса, уни шунчаки парад учун эмас, балки ҳақиқий ва узоқ муддатли бўлиши лозим. Украина барқарор, ишончли ва тўлиқ оташкесимни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Биз бу таклифни мунтазам тарзда билдириб келамиз – бу муддат камида 30 кунни ташкил этиши зарур», – деди вазир ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 28 апрель куни Кремль «инсонпарварлик сабаблари» билан 9 май – Ғалаба кунининг 80 йиллиги муносабати билан бир томонлама ўт очишни тўхтатиш режимини эълон қилди. Ушбу режим 8 май ярим тундан 11 майга ўтар кечасигача амал қилиши керак. Москва, шунингдек, Киевни ҳам шу каби ҳаракат қилишга ва барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирган эди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Пасха байрами муносабати билан 19 апрелдан 21 апрелгача бўлган муддатда ҳам сулҳ эълон қилган эди. Бироқ кўп ўтмай, Украина ва Россия бир-бирини ушбу оташкесимга амал қилмасликда бир неча бор айблаган.
Украина ТИВ раҳбари тинчлик масаласида Россияни аниқ ва реал ҳаракатларга чақириб, бундай ташаббусларни фақатгина саналар билан чегараламаслик лозимлигини яна бир бор таъкидлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар