
АҚШ президенти Доналд Трамп фикрича, Украина раҳбари Владимир Зеленский Қримни қайтариш бўйича ўз талабидан воз кечишга тайёр. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги Оқ уй журналистларига таяниб хабар тарқатди.
Шанба куни АҚШ ва Украина президентлари Рим Папаси Францискнинг дафн маросими чоғида «жуда қисқа мулоқот» қилгани маълум қилинган эди. Владимир Зеленский учрашув ҳақида гапираркан, Доналд Трамп билан кўплаб мавзуларни муҳокама қилишга улгурганини қайд этиб, унга ўз миннатдорчилигини билдирган.
Оқ уй журналистлари эса АҚШ етакчисидан Зеленский Қрим масаласида ўз талабидан воз кечиши мумкинлиги ҳақида фикрини сўрашди. Доналд Трамп бу саволга жавоб бераркан, Зеленский билан ўтказган суҳбатда Қрим масаласи «жуда қисқа» муҳокама қилинганини айтди.
«Ҳа, менимча шундай. Қрим воқеаси 12 йил аввал содир бўлган. Ўшанда АҚШ президенти Барак Обама эди. Улар Қримни битта ҳам ўқ узмасдан таслим қилиб юборишган. Шунинг учун, илтимос, менга Қрим ҳақида савол берманг. Бу ҳақда Обамадан сўранг», — деди Трамп.
Трампнинг бу сўзлари халқаро жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Қайд этиш жоизки, аввалроқ Трамп Украинага Қримни қайтариш талабларини «бемаънилик» деб баҳолаган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар