date
views 57

Машҳур жангчи Фрэнсис Нганну 17 ёшли қизни ўлимига сабабчи бўлди

Машҳур жангчи Фрэнсис Нганну 17 ёшли қизни ўлимига сабабчи бўлди
Оғир вазнда UFC ташкилотининг собиқ жаҳон чемпиони, машҳур камерунлик жангчи Фрэнсис Нганну ўз ватанида йўл-транспорт ҳодисасига учраб, беихтиёр равишда бир инсоннинг ўлимига сабаб бўлиб қолди.

Маълум қилинишича, Нганну мотоцикл бошқариб кетаётган пайтида 17 ёшли Нтсама Брижит Мануэлла билан кучли тўқнашув содир бўлган. Le Bled Parle нашри тарқатган маълумотларга кўра, зарба жуда қаттиқ бўлган ва натижада ёш қиз оғир жароҳат олган.

Нганну содир бўлган фожиадан сўнг зудлик билан жабрланган қизни яқин орадаги шифохонага етказган. Шифокорлар зудлик билан операция ўтказган бўлсалар-да, унинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган.

Тажрибали жангчи бу воқеадан қаттиқ афсусдалигини билдирди ҳамда марҳуманинг яқинларига ўз ҳамдардлигини изҳор қилди. Шунингдек, Нганну қизнинг оиласига зарур бўлган барча молиявий ёрдамни кўрсатишни ўз зиммасига олганини маълум қилди.

Ҳозирча бу мудҳиш воқеа юзасидан расмий тергов тафсилотлари ва қўшимча маълумотлар эълон қилинганича йўқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Машҳур жангчи Фрэнсис Нганну 17 ёшли қизни ўлимига сабабчи бўлди