Республикачи сенатор Россияни «балиқлар учун емга» айлантириш билан таҳдид қилди

1 дақиқа ўқиш747
Республикачи сенатор Россияни «балиқлар учун емга» айлантириш билан таҳдид қилди
Америка Қўшма Штатлари Республикачилар партиясининг нуфузли вакилларидан бири бўлган сенатор Жон Кеннеди мамлакат президенти Доналд Трампни Россия президенти Владимир Путинга нисбатан кескин ва қатъий позиция намойиш қилишга чақирди. Сенаторнинг айтишича, Путин АҚШ раҳбарига берган «барча ваъдаларини бузган» ва бунга муносиб жавоб қайтариш лозим. Бу ҳақда Fox News телеканали маълум қилди.

«Биз Путинга ва умуман Россияга АҚШ раҳбарини алдаб кетиш осон эмаслигини, бунга жавобан кескин жазо чоралари борлигини тушунтиришимиз лозим», — деди сенатор Жон Кеннеди ўз чиқишида.

Шунингдек, сиёсатчи Москва Украинага НАТО таркибига кириш имкониятини ёпиб қўйишга ҳаракат қилаётгани, АҚШ ва Европанинг эса Киевга ёрдам беришини тўхтатишга интилганини танқид қилди. Кеннедининг фикрига кўра, АҚШ ҳукумати бундай сиёсатга қарши туриб, Россияга «жуда қаттиқ жавоб бериш» имкониятларига эга.

«Биз Путин ва Кремлга Америка Қўшма Штатларини алдаганликнинг кескин оқибатлари бўлишини тушунтиришимиз керак. Агар Россия биз билан ўйнашмоқчи бўлса, биз уни “балиқлар учун ем”га айлантиришга тайёр эканлигимизни очиқ-ойдин кўрсатишимиз лозим», — дея қаттиқ огоҳлантирди сенатор.

Ушбу баёнот халқаро сиёсий доираларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар охирги пайтда Украина инқирози сабабли кескинлашган ва бу турдаги қатъий позициялар икки давлат ўртасидаги вазиятни янада таранглаштириши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?