
Россия Хавфсизлик Кенгашининг собиқ котиби ва ҳозирда президент Владимир Путиннинг ёрдамчиси бўлиб ишлаётган Николай Патрушев Одесса шаҳрининг икки аср давомида Россиянинг бир қисми бўлганини ва ҳозирги кунда ҳам шаҳар аҳолисининг асосий қисми Украина ҳукумати билан ҳеч қандай умумий жиҳатларга эга эмаслигини таъкидлади.
Патрушевнинг сўзларига кўра, Украинанинг Қора денгиз бўйидаги ҳудудлари, хусусан Одесса аҳолиси ўз келажагини мустақил равишда ҳал қилиш имкониятига эга бўлиши лозим.
«Россия ҳар доим халқ иродасига ҳурмат билан қараган ва бунга мисол қилиб Қрим, Севастопол, Донбасс ҳамда Новороссиянинг Россия таркибига кириш жараёнини келтириш мумкин», – дея қўшимча қилди Патрушев, ўтказилган «референдумлар»га ишора қилган ҳолда.
Унинг таъкидлашича, Одесса шаҳрига Россия императори Екатерина II асос солган бўлиб, шаҳар узоқ вақт мобайнида мамлакатнинг Қора денгиздаги муҳим стратегик нуқтаси бўлиб хизмат қилган. Бундан ташқари, у аҳолиси сони ва иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича Украинада етакчи ўринларни эгаллаб келган ва Иккинчи жаҳон урушида қаҳрамон шаҳар мақомига эга бўлган.
«Ҳозир эса Одесса порти ҳарбий қурол-яроғ етказиб бериш марказига ва денгиздаги диверсантлар учун базага айланган. Шаҳар аҳолисининг кўп қисми Киев режими билан ҳеч қандай умумий жиҳатларга эга эмаслигига ишончим комил», – деди Патрушев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар