
Россия президенти Владимир Путин Курск вилоятидаги ҳарбий вазият бўйича ўз нуқтаи назарини билдирди ва Украина ҳарбийларининг ҳудуддаги фаолияти ҳануз тўлиқ тўхтатилмаганини тан олди. Унинг айтишича, Украина қўшинлари асосий ҳудудлардан чиқарилган бўлса-да, айрим тарқоқ гуруҳлар ҳали ҳам ўрмон ва ертўлаларда яшириниб турибди.
"Ҳозир мураккаб даврни бошдан кечиряпмиз ва бу жараён ҳали тўлиқ якунланмади", — деди Путин. “Ҳа, бизнинг ҳарбийларимиз душманни Курск вилоятининг кўп қисмидан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлди, аммо улар ҳали ҳам ўша ерда, ертўлалар ва ўрмонларда яширинган ҳолда, тарқоқ гуруҳлар сифатида мавжуд. Биз уларнинг эвакуация қилиш бўйича чақириқларини эшитаяпмиз, аммо буни амалга оширишнинг имкони йўқ, чунки у ерда икки-уч кишидан иборат тарқоқ гуруҳлар ҳаракат қилиб юрибди", — дея қўшимча қилди Россия раҳбари.
Аввалроқ Россия расмийлари Курск вилоятида Украина армиясининг "тўлиқ мағлуб этилгани" ҳақида эълон қилган эди. Россия мудофаа вазирлиги, Украина ҳарбийлари охирги аҳоли пунктларидан ҳам чиқарилгани ҳақида маълумот тарқатган эди.
Бироқ Украина томони бу баёнотларни инкор этмоқда. Киевнинг таъкидлашича, Россия расмийларининг иддаолари ҳақиқатга зид бўлиб, Украина мудофаа кучларининг Курск вилоятидаги белгиланган ҳудудлардаги операциялари ҳозир ҳам давом этмоқда.
Украинанинг ҳарбий ҳолат бўйича вазиятни кузатувчи DeepState лойиҳасининг харитасига кўра, Украина қуролли кучлари ҳозирги вақтда ҳам Россия-Украина давлатлари чегарасига яқин ҳудуддаги кичик бир қисмини ўз назорати остида сақлаб қолмоқда.
Ҳозирги вақтда Курск вилоятида вазият кескин бўлиб қолмоқда ва тарафларнинг қарама-қарши баёнотлари вазиятнинг ҳақиқий манзарасини аниқлашни қийинлаштирмоқда. Шу билан бирга, бу ҳудуддаги жанговар ҳаракатларнинг тез орада якунланиши ҳали ҳам савол остида турибди.
Владимир ПутинКурск ВилоятиУкраина АрмиясиҲарбий ВазиятҚаршилик БаёнотлариМудофаа Кучлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар