
«Президент Трампнинг мустаҳкам тинчликни таъминлаш бўйича тинимсиз саъй-ҳаракатлари туфайли мен Қўшма Штатлар ва Украина ўртасида қўшма инвестиция фондини ташкил этиш бўйича тарихий иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни эълон қилишдан мамнунман», деди АҚШ молия вазири Скотт Бессент.
Украина бош вазири Денис Шмихалнинг айтишича, фонд 50/50 асосида ташкил этилмоқда ва «ҳар икки томон тенг овоз бериш ҳуқуқига эга». Украина «ерости бойликлари, инфратузилма ва табиий ресурслар устидан тўлиқ назоратни» ўзида сақлаб қолади.
Унинг сўзларига кўра, келишув Украина томонидан ҳеч қандай қарз мажбуриятларини назарда тутмайди. Бундан ташқари, келишув Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши учун тўсиқ бўлмайди.
Bloomberg таъкидлаганидек, келишув АҚШга Украинанинг табиий ресурсларини, жумладан алюминий, графит, нефть ва табиий газни ўзлаштириш бўйича янги инвестиция лойиҳаларига имтиёзли кириш имконини беради.
Аввалроқ Bloomberg News келишув лойиҳасини кўриб чиққан эди. Унда айтилишича, АҚШ ва Украина «Украинанинг тоғ-кон саноати, энергетика ва унга алоқадор тармоқларига сармояларни кўпайтириш» учун шароит яратишга интилади. Бунинг учун қўшма инвестиция фонди тузилади. Томонлар унинг фаолияти натижасида олинган даромадларни бўлишади.
Қўшма ИнвестицияАҚШ УкраинаТабиий РесурсларИқтисодий ҲамкорликТинчлик ТашаббусиЭнергетика Саноати. Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар