Камала Ҳаррис сайловдаги мағлубиятидан кейинги илк нутқида Трампни танқид қилди

Дунё1 дақиқа ўқиш501
Камала Ҳаррис сайловдаги мағлубиятидан кейинги илк нутқида Трампни танқид қилди
Фото: Getty Images
АҚШнинг собиқ вице-президенти ва Доналд Трампнинг 2024 йилги сайловдаги рақиби мағлубиятидан кейинги биринчи катта нутқида Доналд Трамп ва унинг маъмуриятини мамлакатга цензура ва рецессия билан таҳдид қилувчи, ўйловсиз сиёсати учун танқид қилди. Унинг нутқи Трамп президентлигининг 100 кунлигига тўғри келди.

Хусусан, у Трампнинг божлар бўйича сиёсати «Америка президентлигининг замонавий тарихидаги энг йирик қўлда яратилган иқтисодий инқироз» эканини таъкидлади.

«Баъзи одамлар сўнгги ойларда содир бўлган воқеаларни мутлақ хаос деб таърифламоқда. Ва, албатта, бунинг сабабини тушунаман. Бу, албатта, ушбу тарифлар туфайли. Тарифлар – мен олдиндан айтганимдек – рецессияга олиб келиши тайин», – деди Ҳаррис.

У аҳолининг кундалик харажатларини ошириши, пенсия ҳисоблари ва кичик бизнесга таъсир қилиши мумкин бўлган ушбу сиёсатга очиқчасига қарши чиқаётган америкаликларни олқишлади.

Ҳарриснинг сайловдаги мағлубиятидан кейинги биринчи чиқиши Сан-Францискода аёлларга сиёсий карьера қуриш ва сайловда қатнашишга ёрдам берадиган Emerge America ташкилотининг тантанали тадбирида бўлиб ўтди.

Камала Ҳаррис Трампнинг иқтисодий кун тартиби билан чекланмасдан, унинг бутун президентлик дастурини «[Трамп жамоаси] ҳақиқатни айтганларни жазолайдиган, садоқатлиларни рағбатлантирадиган, ҳокимиятдан фойдаланиб бойлик орттирадиган ва бошқаларни ўз ҳолига ташлаб қўядиган Американинг тор, худбинона кўриниши» деб атади.

У агар ҳукуматдаги ўзаро тийиб туриш ва мувозанат тизими барбод бўлса, мамлакат конституциявий инқирозга юз тутишидан огоҳлантирган.

«Бу охир-оқибат ҳаммага таъсир қиладиган инқироз, чунки бу бизнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларимизни ҳимоя қиладиган, ҳар биримизга ҳукуматимиз қандай ишлаши бўйича овоз бериш ҳуқуқини кафолатлайдиган қоидалар энди аҳамиятга эга бўлмаслигини англатади», – деди собиқ вице-президент.

Демократик маъмурият Оқ уйни тарк этганидан сўнг, Камала Ҳаррис омма қаршисида деярли кўриниш бермаётганди. Ўзининг айтишича, Трампнинг иккинчи муддати бошланганидан бери унинг ҳаракатларига дадил қаршилик кўрсатаётган америкаликлар ва мамлакатда қонун устуворлигини қўллаб-қувватлашда давом этаётган судялар уни Сан-Францискода нутқи қилишга илҳомлантирган.

«Катта эҳтимол билан, вазият яхшиланишни бошлашдан олдин янада ёмонлашади. Аммо биз бунга тайёрмиз», – деган Ҳаррис ўз нутқи якунида.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?