Трамп АҚШнинг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабаси ҳақида кескин баёнот билан чиқди

1 дақиқа ўқиш957
Трамп АҚШнинг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабаси ҳақида кескин баёнот билан чиқди
Америка Қўшма Штатлари президенти Доналд Трамп 8 майни АҚШ учун Иккинчи жаҳон урушида ғалаба куни, 11 ноябрни эса Биринчи жаҳон урушидаги зафар куни деб эълон қилди. АҚШ раҳбарининг таъкидлашича, мамлакат ушбу тарихий ғалабаларга бошқа давлатларга нисбатан анча кўп ҳисса қўшган.

Трампнинг баёнотида шундай дейилади: «Кўплаб ҳамкорларимиз ва иттифоқчиларимиз 8 май кунини Ғалаба куни сифатида нишонлашади. Бироқ, Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозониш учун АҚШ бошқа барча давлатлардан кўра кўпроқ ҳисса қўшганини таъкидлаш лозим. Бугун мен расман 8 майни Иккинчи жаҳон урушидаги зафар куни, 11 ноябрни эса Биринчи жаҳон урушидаги ғалаба куни деб эълон қиламан».

Шунингдек, Трамп ушбу икки тарихий ғалабанинг ҳам биринчи навбатда АҚШ қуролли кучларининг жасорати, қудрати ва ҳарбий маҳорати туфайли қўлга киритилганига ишонч билдирди. «Ҳар икки жаҳон урушида ҳам АҚШ куч, жасорат ва ҳарбий маҳорат борасида тенгсиз бўлди, ҳеч ким бизга яқинлаша олмади», — дейди Доналд Трамп.

Бироқ, унинг таъкидлашича, сўнгги йилларда ушбу тарихий ғалабаларни муносиб нишонлашга эътибор берилмаяпти. «Биз энди ҳеч нарсани байрам қилмаяпмиз, чунки бундай байрамларни муносиб тарзда нишонлашни уддалай оладиган етакчиларимиз йўқ эди. Энди эса АҚШнинг буюк тарихий ғалабаларини яна бир бор кўтаринки руҳда нишонлаш вақти келди», — дея қўшимча қилди АҚШ президенти.
Трамп АҚШнинг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабаси ҳақида кескин баёнот билан чиқди
Доналд Трампнинг ушбу кескин ва фахрга бой баёноти ижтимоий тармоқларда ва халқаро сиёсий доираларда ҳам қизғин баҳсларга сабаб бўлмоқда. Мазкур байрам саналарининг расмийлаштирилиши АҚШда миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини янада кучайтиришга хизмат қилиши айтилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?