
19 май, пайшанба куни эрталаб Херсон вилоятининг қисман Россия назоратидаги Алешки шаҳридаги бозорда мудҳиш ҳодиса юз берди. Россия томони тайинлаган губернатор Владимир Сальдонинг сўзларига кўра, бозорга Украина Қуролли кучларининг FPV дронлари орқали ҳужум қилинган.
Расмий маълумотларга кўра, камида 7 киши ҳалок бўлган, яна 20 дан ортиғи тан жароҳати олган. Сальдонинг таъкидлашича, ҳужум биринчи тўлқинидан сўнг, ярадорларга ёрдам кўрсатилаётган пайтда яна дронлар учирилган. У буни "қасддан омон қолганларни йўқ қилиш уриниши" деб баҳолади.
Telegram орқали тарқалган видео ва фотосуратларда воқеа жойи акс этган бўлса-да, ҳужум масштабини аниқ тасдиқловчи маълумот йўқ.
“Агентство.Новости” ва Conflict Intelligence Team манбалари бу суратлар ҳеч қандай ҳолда ҳужумни Украина томони амалга оширганини тасдиқламаслигини билдиришди. “Ҳужум катта миқёсли бўлгани аниқ эмас. Ҳужумнинг қай томондан амалга оширилгани бўйича қатъий хулоса чиқариб бўлмайди”, дейилади нашрда.
Украина расмийлари бу фожеа юзасидан ҳозирча ҳеч қандай расмий баёнот бермаган.
Ҳозирча энг асосий савол: бу ҳақиқатдан ҳам Украина томони томонидан қилинган ҳужумми ёки ахборот уруши доирасидаги навбатдаги маълумотлар тўқимасими? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар