Франциянинг Эвре шаҳрида яшовчи эркак ўзига мерос қолган уйнинг турли хоналарида яширилган 100 кг олтин топиб олди, деб хабар бермоқда Кун нашри.
Маълум қилинишича, француз олтинларни уйидан эски мебелларни олиб чиқиб ташлаётганда топиб олган. Аввал у жавон тубига маҳкамланган қутини топиб олган. Қути ичида эса олтин тангалар бўлган. Сўнгра қимматбаҳо металл уйнинг бошқа хоналарида, жумладан ваннахонада ҳам топилган.
Ҳаммаси бўлиб 5 мингта олтин танга, иккита 12 кг лик ва 37 та 1 кг лик ёмбилар топилган. Кутилмаган хазинанинг нархи 3,5 млн еврони ташкил қилган.
Омади чопган француз бундан ташқари ушбу олтинлар ўтган асрнинг 50-60-йилларида қонуний равишда сотиб олинганини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам топган. Меросхўр барча топилган олтинларни аукционда сотиб юборган. Олтин буюмларни французлар ва хорижликлар харид қилишган.
Франциядаги хазиналар ҳақидаги қонунга кўра, француз олтинлар сотилишидан тушган пуллардан 45 фоизини олади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди