date
views 1 762

Украина денгиз дрони ёрдамида Россиянинг Су-30 самолётини йўқ қилди: дунёда биринчи марта!

Украина денгиз дрони ёрдамида Россиянинг Су-30 самолётини йўқ қилди: дунёда биринчи марта!
2 май куни Украина Қуролли кучлари томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми пайтида Россиянинг Қора денгиз узра парвоз қилаётган Су-30 кўп вазифали қирувчи самолёти йўқ қилинди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси (ГРУ) расман хабар тарқатди.

Ҳужум Новороссийск яқинида Magura денгиз жанговар дрони ёрдамида амалга оширилган бўлиб, унинг учун Р-73 турдаги «ҳаво-ҳаво» русумидаги ракета ишлатилган. Қиймати тахминан 50 миллион долларлик қирувчи самолёт зарбадан кейин ёнган ва Қора денгизга қулаган.

Украина разведкасининг билдиришича, «бу — дунё тарихида биринчи марта жанговар самолёт денгиз дрони воситасида йўқ қилинган ҳолатдир».

Россиянинг Мудофаа вазирлиги воқеага ҳозирча изоҳ бермаган, аммо бир неча россияпараст Telegram-каналлар бу маълумотни тасдиқлади.

Р-73 русумидаги ракета дастлаб совет даврида ишлаб чиқарилган бўлиб, аслида фақат қирувчи самолётлардан учириш учун мўлжалланган эди. Кейинчалик бу ракета қуруқлик ва денгиз қурилмаларига мослаштирилди. Шу билан бирга, кенг кўламли уруш бошланишидан аввал ҳам Украина корхоналари ушбу ракеталарни қайта таъмирлаш ва модернизация қилиш тизимини йўлга қўйган эди.

Қизиғи, 2023 йилнинг декабрь ойида Украина ҳарбийлари Россиянинг икки дона Ми-8 вертолётини ҳам айнан шу тизим ёрдамида йўқ қилган эди. Бугунги воқеа эса Украина қуролли кучлари томонидан қўлланилаётган технология ва инновациялар даражасини яна бир марта намойиш этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина денгиз дрони ёрдамида Россиянинг Су-30 самолётини йўқ қилди: дунёда биринчи марта!