
Япониялик ўсмирнинг Фукусима префектураси яқинида 7,3 магнитудалик зилзила юз беришидан кейиноқ суратга олган видеоси мутахассисларни хавотирга қўйди.
21 ноябрдан 22 ноябрга ўтар кечаси Фукусима префектураси устидан осмонда номаълум жисм ёрқин из қолдириб учиб ўтган. Daily Mirror нашри журналистлари маълумотларига кўра, номаълум учар жисм катта метеорит бўлган. Бироқ ижтимоий тармоқларнинг баъзи фойдаланувчилари бу номаълум жисм билан гўёки Шимолий Корея ёки Хитой томонидан махфий гипертовушли қуролнинг синалиши ўртасида алоқа борлигини таъкидлашмоқда.
Ҳозирча Япониянинг компетент идораларидан бунга ҳеч қандай изоҳ берилмаган.
[media=https://youtu.be/3kvdh_KT0Xo] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар