date
views 180

Амазонкада самолёт ботқоққа қўнди: йўловчилар мўъжизавий тарзда тирик қолишди

Амазонкада самолёт ботқоққа қўнди: йўловчилар мўъжизавий тарзда тирик қолишди
Жорий йилнинг 1 май куни Боливиянинг шимолидаги Буарес шаҳри аэропортидан Тринидад томон йўл олган кичик ўлчамли самолёт фавқулодда вазият сабабли Амазонка ҳудудида жойлашган ботқоқликларга мажбурий равишда қўнди. Маълум бўлишича, учиш вақтида самолёт двигателида техник носозлик юзага келган.

Ушбу самолёт бортида бир нафар учувчи, уч нафар аёл ва беш ёшли бола бўлган. Ҳодиса натижасида уларнинг ҳаммаси омон қолган. Жабрланганлар ёрдам етиб келгунга қадар тахминан 36 соат мобайнида ботқоқлик ўртасида самолётнинг том қисмида қолиб кетган. Бу давр мобайнида улар ўзларида мавжуд бўлган шоколад ва манос уни билан озиқланиб турганлар.

Ҳодисадан 36 соат ўтиб, атрофда ов ва балиқчилик билан шуғулланаётган маҳаллий аҳоли вакиллари ботқоқликда қолиб кетган самолёт ва унинг устидан ёрдам кутган одамларни пайқаб қолишган. Улар дарҳол ушбу ҳолат ҳақида қутқарув хизматига хабар берган.

Қутқарувчилар вертолёт ёрдамида жабрланганларни ботқоқлик ҳудудидан эвакуация қилишган. Айтишларича, самолётдан сизиб чиққан ёқилғи ҳиди атрофдаги тимсоҳларни инсонларга яқинлашишдан тўсиб қолган ва бу эса одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берган.

Бу воқеа нафақат Боливияда, балки бутун дунёда кўпчиликнинг эътиборини жалб қилди. Тирик қолганларнинг саломатлиги яхшиланган ва уларнинг ҳаёти хавф остида эмаслиги маълум қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Амазонкада самолёт ботқоққа қўнди: йўловчилар мўъжизавий тарзда тирик қолишди