
Испаниянинг Оведо шаҳрида полиция тўрт йил давомида ўз фарзандларини уйдан чиқармаган 53 ёшли германиялик файласуф ва унинг рафиқасини ҳибсга олди, деб хабар беради La Nueva Espana нашри.
Қайд этилишича, ота-она буни ўз оиласини турли касалликлардан, биринчи навбатдан коронавирусдан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширган.
Эр-хотиннинг уч нафар фарзанди бор — 10 ёшли ўғли ва саккиз ёшли эгизаклари. Улар яшаган уйнинг деразалари маҳкам ёпилган, ташқи дунё билан алоқа бутунлай узилган. Оила ҳатто озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам курерлар орқали қабул қилиб олган.
Болалар овозини эшитиб турадиган, аммо уларни ҳеч қачон кўчада юрганини кўрмаган қўшни аёл полицияга мурожаат қилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари кузатув ўрнатиб, оиланинг айрим аъзолари умуман уйни тарк этмасликларини аниқлаган.
Текширув давомида болалар қаровсиз ҳолатда экани маълум бўлган. Учаласи ҳам таглик ва тиббий ниқобларда бўлган, ташқарига чиққандаги хатти-ҳаракатлари эса кучли сезувчанликдан далолат берган — масалан, улар ўт-ўланларга ҳайрат билан қарашган.
Тергов маълумотларига кўра, ота-она фарзандлари учун ҳатто ҳожатхонага қачон чиқишни ҳам қатъий белгилаб берувчи жадвал тузиб чиққан. Улар мактабга қатнамаган. Шунингдек, болаларга таркибида тиббиёт каннабиси бор дори воситалари бериб келинган.
Эр-хотин коронавирус ва бошқа вируслардан қаттиқ қўрққани сабаб шундай йўл тутганини маълум қилган. Ҳозирда болалар васийликка топширилган бўлиб, шифокорлар ва ижтимоий хизматлар улар билан ишламоқда. Ота-она эса ҳибсга олинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар