date
views 0

Москвада 14 ёшли қиз 15 сантиметрлик ошқошиқни ютиб юборди

Москвада 14 ёшли қиз 15 сантиметрлик ошқошиқни ютиб юборди
Россия пойтахтида жойлашган Л.М. Рошал номидаги Болалар клиник маркази шифокорлари ғайриоддий ҳолатга дуч келишди. Улар 14 ёшли қизчанинг ошқозонидан узунлиги 15 сантиметрга тенг бўлган темир қошиқни эндоскопик усул билан чиқариб олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Москва вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳодиса қиз бола овқатланиш вақтида юзага келган. Ўсмир қизчани гапига кўра, у олма еяётган вақтда бўлаги томоғида қолиб кетганини ҳис қилган ва бу бўлакни қошиқ ёрдамида олиб ташлашга уриниш вақтида тасодифан уни ютиб юборган. Бу кутилмаган ҳолат қизда жиддий хавотир уйғотган ва зудлик билан шифохонага мурожаат қилган.

Шифокорлар беморга тезкор равишда рентген текшируви ўтказишган ва предметнинг аниқ жойлашувини билиш учун видеоскопияни қўллашган. Текширув натижалари кўрсатганидек, узун қошиқ қизчанинг ошқозони ичида кўндаланг ҳолатда қолиб кетган. Унинг ингичка қисми ошқозоннинг ички деворига, кенг қисми эса ўн икки бармоқли ичак томонга тиқилиб қолган эди.

Жарроҳлик амалиётига зарурат пайдо бўлди. Бироқ, шифокорлар хавфли бўлган очиқ операция ўтказмасликка қарор қилишган. Бунга муқобил равишда эндоскопик усулдан фойдаланилди. Эндоскопия жараёнида махсус илгак ва қисқичлар ёрдамида қошиқни эҳтиёткорлик билан тортиб, қизчанинг ҳалқуми орқали организмидан чиқариб олишга эришилди.

Мутахассислар томонидан олиб борилган ушбу операция жуда юқори профессионаллик билан ўтказилган бўлиб, бемор қизчанинг ошқозони ёки ичаклари жароҳат олмагани маълум қилинди. Шифокорлар операциянинг муваффақиятли ўтганини таъкидлаб, беморга касалхонадан рухсат беришди.

Тиббиёт мутахассислари бу каби ҳолатларнинг камёб эканлигини таъкидлаб, ҳар қандай ҳолатда ҳам беморлар ёт предмет ютиб қўйган вазиятда ўзбошимчалик қилмасдан зудлик билан тиббий муассасага мурожаат қилиш кераклигини уқтирмоқда. Бу турдаги тезкор ва тўғри қарорлар саломатликни сақлаб қолишнинг асосий кафолатидир.

Ҳозирда қизчанинг аҳволи яхши ва у тўлиқ соғайиб уйига жўнатилган. Унинг оила аъзолари шифокорларга ўз миннатдорлигини билдиришган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада 14 ёшли қиз 15 сантиметрлик ошқошиқни ютиб юборди