
Россияда эри ташлаб кетган ўзбекистонлик ҳомиладор аёл ватанга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган ватандошлар доимий яшаш манзилига қайтарилди.
Маълумотга кўра, ўзбекистонлик С.Л. Екатеринбург шаҳрига турмуш ўртоғи билан вақтинча ишлаш мақсадида келган қизи М.О.нинг туғруқхона билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиб беришни сўраб мурожаат қилган.
Бош консулхона ҳузуридаги Аёллар кенгаши раиси мазкур мурожаатни ҳар томонлама ўрганиб чиқди. Маълум бўлишича, М.О. Екатеринбург шаҳрида турмуш ўртоғи, онаси ва вояга етмаган фарзанди билан яшаб келган. Турмуш ўртоғи оилавий келишмовчилик сабаб уларни ташлаб кетган.
Маҳаллий шифокорлар билан олиб борилган маслаҳатлар натижасида бўлғуси онанинг ҳомиласига ва Ўзбекистонга қайтиши учун таҳдидлар йўқлиги маълум бўлди.
Бош консулхона ходимлари ва Свердловск вилоятидаги фаол ватандошлар кўмагида уларнинг доимий яшаш манзилига етиб олиши учун Екатеринбург—Тошкент йўналишидаги самолётга чипта харид қилиб берилди.
Ўзбекистон дипломатлари мазкур оилани 3 май куни Екатеринбург шаҳридаги Колсово халқаро аэропортидан Тошкент шаҳрига кузатиб қўйди.
Фото: “Дунё” АА «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар