
6 май куни Россия қўшинлари Украина ҳудудларига баллистик ва дрон орқали зарбалар берди. Энг оғир ҳужумлардан бири Суми вилоятига тўғри келди. Вилоят маъмурияти раҳбари Олег Григоров маълум қилишича, Россия томонидан амалга оширилган баллистик ҳужум натижасида уч нафар тинч фуқаро — 20 ёшли қиз, 41 ёшли эркак ва 6 ёшли бола ҳалок бўлган.
«Жами 8 киши жароҳат олди, улардан тўрт нафари болалар. Ҳозирда икки нафар жароҳатланганнинг аҳволи жуда оғир», — деди Григоров.
Куннинг иккинчи ярмида Россия Запорижжя шаҳрига ҳам Shahed туркумидаги дронлар билан ҳужум уюштирди. Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Федоровнинг сўзларига кўра, шаҳарга камида 13 марта зарба берилган. Шаҳар инфратузилмасига жиддий зарар етган, айрим бинолар вайрон бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, вайроналар остида одамлар қолган бўлиши мумкин. Айни пайтда фавқулодда хизматлар ҳодиса жойида қутқарув ишларини олиб бормоқда.
Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотига кўра, Россия 6 майга ўтар кечаси турли йўналишлардан Украинага қарши 136 та ҳужумкор Shahed дрони ва дрон имитаторларини учирган. Улардан 54 таси уриб туширилган, яна 70 та имитатор йўқ қилинган.
Бундай ҳаво ҳужумлари орқали Россия Украина ҳудудларидаги фуқаролар хавфсизлигини жиддий таҳдид остига қўймоқда. Украина ҳукумати жаҳон ҳамжамиятини вазиятга бефарқ бўлмасликка ва ҳаво мудофааси соҳасида қўшимча ёрдам кўрсатишга чақирмоқда.
Россия УкраинаСуми вилоятиЗапорижжя шаҳрибаллистик ҳужумдрон зарбаларифуқаролар хавфсизлиги Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар