date
views 98

Трамп 8 майни Ғалаба куни деб эълон қилди: АҚШ Иккинчи жаҳон урушидаги етакчи ролини урғуламоқда

Трамп 8 майни Ғалаба куни деб эълон қилди: АҚШ Иккинчи жаҳон урушидаги етакчи ролини урғуламоқда
Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп 8 майни Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалаба куни сифатида расман эътироф этиш ҳақида фармойиш берди. Бу ҳақда 7 май куни Оқ уйнинг расмий сайтида эълон қилинган махсус прокламацияда маълум қилинди.

Президент Трамп ўз чиқишида АҚШ ҳарбийлари томонидан урушда кўрсатилган фидокорона хизматлар ва беқиёс жасоратни алоҳида қайд этди. Унинг таъкидлашича, Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба америкалик аскарларнинг қурбонликларисиз мумкин бўлмасди ва бугунги дунё кўриниши бутунлай бошқача бўлиши мумкин эди.

— “Ўз юрти, эркинлиги ва Ғарб цивилизациясини ҳимоя қилиш йўлида жонини фидо қилган ҳар бир инсон хотираси доимо эъзозланади. АҚШ бу фидокор инсонларга, уларнинг жасорати ва меҳр-муҳаббатига чуқур миннатдор”, — дейилади президентнинг фармойишида.

Оқ уйда ўтказилган расмий тадбирда ҳам Трамп АҚШ халқини Иккинчи жаҳон урушидаги америкаликларнинг ғалабасини муносиб нишонлашга чақирди. Унинг фикрича, тарихдаги энг йирик ва ҳал қилувчи урушда Қўшма Штатлар етакчи куч сифатида ҳаракат қилган ва бу ғалабада ҳал қилувчи ўрин тутган.

— “Бу ҳафта бутун дунё бўйлаб урушда ғалаба қозонган иттифоқчи давлатлар бу муҳим сана муносиб нишонланади. Бироқ АҚШнинг бу курашда тутган етакчи ролига етарлича баҳо берилмаяпти. Биз бу урушни бошқалардан аввал бошлаб, ҳал қилувчи босқичларда етакчилик қилдик. Менимча, ҳеч ким бу ҳақиқатни инкор этолмайди. Шунинг учун, 8 майни ғалабанинг рамзий санаси сифатида қайд этишимиз зарур”, — деди Трамп.

Шу билан бирга, Трамп аввалроқ 11 ноябр — Америка миллий фахрийлар кунини ҳам Биринчи жаҳон урушида қозонилган Ғалаба куни сифатида ўзгартириш ташаббуси билан чиққан эди. У бу орқали АҚШнинг Германия устидан қозонган ғалабадаги ҳиссасини тўғри ва адолатли эътироф этишни мақсад қилганини билдирган.

Президент Трампнинг ушбу байрамни расмий календарга киритишга бўлган уриниши Америка тарихига ҳурмат ва урушда қурбон бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш сари ташланган қадам сифатида баҳоланмоқда. Мухлислар ва тарихчилар унинг бу ташаббусини қизғин муҳокама қилишмоқда.

Сиз бу ҳақда нима деб ўйлайсиз? АҚШнинг Иккинчи жаҳон урушдаги ролини алоҳида нишонлаш тўғри қадамми?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп 8 майни Ғалаба куни деб эълон қилди: АҚШ Иккинчи жаҳон урушидаги етакчи ролини урғуламоқда