
Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни қизғин паллага кирган бир пайтда, АҚШ расмийлари турнир давомидаги ички тартиб ва хавфсизлик қоидалари борасида муҳим баёнотлар беришни бошлади. АҚШ вице-президенти Жей Ди Венс ўзининг чиқишида мусобақага ташриф буюрадиган чет эллик мухлисларга мурожаат қилди.
Венснинг сўзларига кўра, АҚШ халқи 2026 йилги футбол фестивалини кенг нишонлашга тайёр ва турли мамлакатлардан келадиган футбол ихлосмандларини мамнуният билан қарши олади. Лекин шу билан бирга, у шундай қатъий огоҳлантирувни ҳам билдирди:
“Биз мухлисларни юртимизда қарши олишдан хурсандмиз. Улар ўз жамоаларини стадионлардан қўллаб-қувватласин, атмосферадан баҳра олишсин. Бироқ, турнир якунлангач, ҳар бир меҳмон ўз юртига қайтиши шарт. Акс ҳолда улар ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм билан гаплашишига тўғри келади”, — деди Венс шўхлик билан, бироқ аниқ тушунтириб.
Бу баёнот орқали Америка расмийлари Жаҳон чемпионати мобайнида хавфсизлик масаласига жиддий ёндашишини яна бир бор кўрсатди. Мамлакатнинг ички назорати ва меҳмонларнинг қонуний муддатда юртини тарк этиши борасида ҳеч қандай имтиёз ёки кўз юмиш бўлмаслиги таъкидланди.
Бошқа томондан, АҚШ транспорт вазири Шон Даффи ҳам чемпионат пайтида юзага келиши мумкин бўлган логистика муаммоларига ечим сифатида автобус қатновларини кенгайтириш режаси ҳақида маълум қилди. Унинг айтишича, шаҳарлар орасидаги ҳаракат эркинлигини таъминлаш учун замонавий ва хавфсиз транспорт тизими жорий қилинади.
Маълумот учун, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида бўлиб ўтади. Бу тарихдаги энг йирик мундиаллардан бири бўлади ва учта мамлакат биргаликда мезбонлик қиладиган илк мусобақа сифатида қайд этилади.
Энди эса АҚШ расмийларининг баёнотларидан сўнг, чемпионатга келадиган ҳар бир мухлис нафақат спорт томошаси, балки мамлакат қонун-қоидаларига тўлиқ риоя этиш зарурлигини ҳам ёдда тутишига тўғри келади.
Сиз бу йилги Жаҳон чемпионатини қаердан кузатишни режалаштиряпсиз?
Футбол ЧемпионатиАҚШ Вице-президентиМухлисларга ОгоҳлантиришХавфсизлик ҚоидалариЖаҳон ЧемпионатиЛогистика Муаммолари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар