
Украина президенти Володимир Зеленский 7 май куни, сешанба кечаси видеомурожаат орқали халққа қилган сўзида Россия билан камида 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифнинг ҳали ҳам амалда эканини яна бир бор таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу таклиф дипломатик йўлни очиш ва тинчликка умид уйғотиш мақсадида берилган.
“Биз бу таклифни қайтариб олмаймиз. Дипломатияга имконият берилиши керак. Агар Россия буни рад этаётган бўлса, демак, дунё буни ҳам тушуниб, ўз хулосасини чиқариши керак,” — деди Зеленский мурожаатида.
Бироқ президент айни пайтда Россия томонидан ҳеч қандай дипломатик ҳаракатлар кузатилмаётганини, аксинча, фақат янги ҳужумлар ва зарбалар билан жавоб қайтарилаётганини қайд этди.
“Россия ўз тажовузини тўхтатиши шарт. Улар буни эрта ёки кеч қилишга мажбур бўлади. Бу вақт масаласи, холос. Уруш ҳар томон учун йўқотиш — ҳатто урушни бошлаганлар учун ҳам,” — деди Украина етакчиси.
Зеленский, жумладан, 7 май куни Россиянинг Украина ҳудудларига қилган янги ҳужумларини эслаб ўтди. Шу куни Украина учувчисиз учоқлари орқали Россиянинг Москва ва бошқа ҳудудларидаги объектларга амалга оширган дрон зарбалари Россия осмонини “беқарор” ҳолатга келтирди, деб изоҳлади у.
Россиянинг етакчи аэропортлари — Пулково, Домодедово, Внуково, Шереметево, Қозон ва Сочидаги ўнлаб рейслар кечиктирилган. Зеленский бунга изоҳ берар экан, “бугунги кунда Россия осмонидаги беқарорлик адолатли воқеликдир,” дея баёнот берди.
Бу воқеалар фонида Украина ҳукумати яна бир бор дунё ҳамжамиятини тинчликка даъват қилишда давом этмоқда. Зеленскийнинг таъкидлашича, 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклиф ҳозирча Россия томонидан рад этилаяпти, лекин буни ҳам халқаро ҳамжамият баҳолаб, ўз позициясини белгилаши лозим.
Айни дамда Киев дипломатик ечимлар учун йўл очиқлигини билдирмоқда, аммо вазият фронтда янада кескинлашиши мумкин. Европа ва АҚШ расмийлари эса бу сиёсий қадамни қўллаб-қувватлаш ёки унга босим ўтказиш орқали яқин ойларда уруш тақдирини белгилаб беришлари мумкин.
Зеленский ВидеомурожаатУкраина РоссияДипломатик ҲаракатларУруш Ҳар ТомонТинчлик ТаклифиДрон Зарбалари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар