21:44 / 23.11.2016
6 599

Хитой кашандаликка қарши курашни кучайтирмоқда

Хитой кашандаликка қарши курашни кучайтирмоқда

Хитой пойтахти ва яна 19та йирик шаҳарнинг жамоат жойларида сигарета чекишга ўрнатилган тақиқларни мамлакатнинг барча йирик аҳоли пунктларига жорий қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ХХР соғлиқни сақлаш ва режали туғилиш ишлари бўйича давлат қўмитаси матбуот котиби Мао Цюньань маълум қилди.

"Бу муаммони ҳал этиш учун чекиш зараридан кенг жамоатчиликни огоҳлантириш лозим, - дея матбуот котиби сўзларини келтиради Синьхуа агентлиги. – Чекувчилар онгли бўлиши, чекмайдиганлар эса, ўз ҳуқуқлари таъминланиши учун етарли даражада ҳуқуқий билимга эга бўлишлари талаб этилади".

Мао Цюньань жорий қилиниши режалаштирилаётган янгилик муддатини маълум қилмаган. Унинг ёдга олишича, Пекинда рухсат берилмаган жойда чеккан қоидабузарга 200 юань (29 доллар) миқдорида жарима солинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой кашандаликка қарши курашни кучайтирмоқда