date
views 276

Путин Қосим-Жўмарт Тўқаевга отасига берилган Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони ҳужжатини топширди

Путин Қосим-Жўмарт Тўқаевга отасига берилган Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони ҳужжатини топширди
Россия президенти Владимир Путин қозоғистонлик ҳамкасби Қосим-Жўмарт Тўқаев билан бўлган учрашув чоғида унга отаси Кемел Тўқаевга Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони берилганлиги ҳақидаги расмий мукофот варақасини топширди.

“Сизга муҳим тарихий ҳужжат – отангиз Кемел Тўқаев Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони билан тақдирланганини тасдиқловчи мукофот варақасини топширишдан мамнунман”, – деди Владимир Путин ҳужжатни тақдим этар экан.

Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия президентига ва ҳукуматига миннатдорчилик билдириб, ушбу эътирофнинг унинг оиласи учун жуда катта аҳамиятга эгалигини таъкидлади. Шунингдек, у ўзининг амакиси Ржев яқинидаги оммавий қабрда дафн этилганини эсга олди ва Путинга Россия томонидан амалга оширилган ташаббус – унинг сурати Ржевдаги рус аскарига бағишланган хотира панносига жойлаштирилгани учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Кемел Тўқаев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси сифатида жангларда мардлик ва қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган. Жанг пайтида оғир жароҳат олган бўлса-да, у даволанишдан кейин фронтга қайтиб, ўз хизматини давом эттирган. Урушдаги шу оғир ва жасоратга тўла йиллар унинг ҳаёти ва ижодига ҳам катта таъсир ўтказган.

Уруш якунланганидан кейин Кемел Тўқаев детектив ва саргузашт жанрларида асарлар ёзиб, адабиёт оламида кенг танилган ёзувчига айланган. Унинг асарларида уруш пайтида орттирган бой ҳаётий тажрибаси ўз аксини топган ва кўплаб китобхонларнинг севимли муаллифи сифатида халқ орасида ном қозонган.

Бундай тадбирлар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва тарихий муносабатларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилиши шубҳасиздир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Қосим-Жўмарт Тўқаевга отасига берилган Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони ҳужжатини топширди