date
views 100

Британиялик уруш фахрийси Tesla автомобилини «Шерман» танки билан пачоқлади

Британиялик уруш фахрийси Tesla автомобилини «Шерман» танки билан пачоқлади
Буюк Британиялик 98 ёшли Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Кен Тёрнер ўзи хизмат қилган «Шерман» танкида Tesla электромобилини пачоқлаб, миллиардер Илон Маскнинг сиёсий қарашларига қарши ўзига хос норозилик намойиши ўтказди.

Уруш пайтида Британия армияси томонидан ишлатилган ушбу танкда автомобилни эзган Тёрнер, Маскнинг Европада ўта ўнг сиёсий партияларни қўллаб-қувватлаётганидан норози эканини маълум қилди. Британиялик фахрийнинг фикрича, Илон Маск электромобил савдосидан топилаётган маблағларни ўта ўнгчи сиёсий ҳаракатларни молиялаштириш учун сарфлаяпти.

Британиялик фахрийнинг бу ҳаракати АҚШ президентига яқин ҳисобланган миллиардер Илон Маскнинг сиёсий фаолиятига очиқчасига қаршилик кўрсатишнинг ўзига хос усули бўлди.

Шу ўринда эслаб ўтамиз, шу йил февраль ойида Германиянинг собиқ канцлери Олаф Шолц ҳам Илон Маскни Германиядаги сайлов жараёнига аралашганликда айблаб, танқид қилган эди. Шолц ўз чиқишида «Демократия — Илон Маскдан кучлироқдир» дея, миллиардeрнинг Европанинг кўплаб мамлакатларида ўта ўнг партияларни қўллаб-қувватлашидан хавотир билдирди.

Тёрнер томонидан амалга оширилган ушбу ғайриоддий намойиш ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, жамоатчилик эътиборини жалб қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик уруш фахрийси Tesla автомобилини «Шерман» танки билан пачоқлади