
Покистон ҳарбийлари Ҳиндистонга қарши «Баньян-ул-Марсус» («Мустаҳкам девор») номли кенг кўламли ҳарбий операция бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда Покистоннинг Geo TV телеканали мамлакат хавфсизлик идораларидаги манбаларига асосланиб хабар тарқатди. Кейинроқ Покистон ҳукуматининг расмий X аккаунтида ҳам ушбу операция бошлангани тасдиқланди.
Маълум бўлишича, амалиёт доирасида Покистон армияси Ҳиндистон ҳудудидаги бир нечта стратегик объектларга зарбалар беришни режалаштирган. Geo TV нашрининг манбаларига кўра, Покистон армияси Ҳиндистон-Россия томонидан биргаликда ишлаб чиқариладиган товушдан тез учадиган BrahMos ракеталари сақланадиган омборни йўқ қилганини билдирмоқда.
Шунингдек, хабарда қайд этилишича, операция давомида Покистон томони Ҳиндистоннинг Удҳампур ва Патҳанкот ҳарбий ҳаво базаларига, армия бригадаси қароргоҳларига ва муҳим ҳарбий омборга ҳам зарба берган.
Покистон томонидан бундай кенг кўламли ҳарбий амалиёт бир неча соат олдин мамлакат армиясининг Ҳиндистондан ракета зарбаларига учраган ҳаво базалари ҳужумига жавобан амалга оширилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Покистон пойтахти Исломободдан 10 километр узоқликдаги Равалпинди шаҳридаги Нур Хон ҳаво базаси ҳам ҳужумга учрагани маълум қилинган эди. Шу ҳужум сабабли мамлакат ҳаво ҳудуди маҳаллий вақт билан 10 май туш вақтигача бутунлай ёпилди.
Ҳиндистоннинг Times of India каби асосий оммавий ахборот воситалари ва расмий идоралари эса ҳозирча Покистон томонининг ушбу даъволарини тасдиқламади ва воқеага расмий изоҳ бермади.
Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги мазкур кескин вазият халқаро ҳамжамиятда жиддий хавотир уйғотмоқда. Ҳозирда минтақадаги вазиятни бутун дунё оммавий ахборот воситалари диққат билан кузатиб бормоқда.
Покистон АрмиясиҲиндистон ҲудудиКенг Кўламли ОперацияУдҳампур БазасиПатҳанкот ҲавоХалқаро Ҳавотир Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар