date
views 27

Европанинг тўрт давлат етакчиси Киевга тарихий ташриф буюрди

Европанинг тўрт давлат етакчиси Киевга тарихий ташриф буюрди
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер, Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Фридрих Мерц ҳамда Польша бош вазири Доналд Туск поезд орқали Украина пойтахти Киевга етиб келди. Уларни шаҳарнинг марказий темир йўл вокзалида катта таркибдаги Украина делегацияси самимий тарзда кутиб олди.

Бу ташриф Европанинг етакчи давлатлари раҳбарлари томонидан Россия томонидан бошланган кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлардан кейинги илк биргаликдаги сафар бўлиб, тарихий аҳамиятга эга эканлиги таъкидланмоқда.

Ташриф давомида Европанинг юқори мартабали раҳбарлари Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашиб, ҳозирги вазият ва истиқболдаги қадамлар бўйича музокаралар ўтказишни режалаштирган. Шунингдек, улар Москвадан зудлик билан ва шартсиз равишда 30 кунлик ўт очишни тўхтатишга рози бўлишни талаб қилишлари кутилмоқда.

Киевга ташриф буюрган давлат раҳбарлари Европа Иттифоқининг Украина билан бирдамлиги ва қўллаб-қувватлашини яна бир бор намойиш этмоқчи эканликларини маълум қилган.

Бу ташриф дунё ҳамжамияти диққат марказида бўлиб, халқаро сиёсий вазиятга кучли таъсир ўтказиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европанинг тўрт давлат етакчиси Киевга тарихий ташриф буюрди