Совет даврида учирилган «Космос-482» космик аппарати Ҳинд океанига қулаб тушди

Қисқача
1972 йилда Совет Иттифоқи томонидан учирилган «Космос-482» Тошкент вақти билан соат 11:24 да Ер атмосферасининг зич қатламларига кириб, Ҳинд океанидаги Ўрта Андаман оролидан 560 километр ғарбга қулаб тушди. Бу ҳақда Россиянинг «Роскосмос» космик агентлиги расман хабар берди. Аппарат Венера сайёрасини ўрганиш учун юборилган, бироқ ҳаракат блокидаги техник носозлик сабаб Ер атрофидаги юқори эллиптик орбитада қолиб кетган.
1972 йилда Совет Иттифоқи томонидан фазога учирилган «Космос-482» аппарати Тошкент вақти билан соат 11:24 да Ер атмосферасининг зич қатламларига кириб, Ҳинд океанида жойлашган Ўрта Андаман оролидан 560 километр ғарбга қулаб тушди.
Бу ҳақда Россиянинг «Роскосмос» космик агентлиги расман хабар берди.
«Космос-482» фазовий кемаси Совет Иттифоқининг Венера сайёрасини ўрганишга қаратилган сайёралараро тадқиқот дастури доирасида учирилган. Унинг асосий вазифалари орасида Венера сайёрасининг зич атмосфераси, сайёра юзасининг таркиби, юқори ҳарорат, босим ва ёритилиш шароитларини ўрганиш бўлган.
«Роскосмос» агентлигининг маълум қилишича, космик аппарат ҳаракат блокида юзага келган техник носозлик сабабли Ер атрофидаги юқори эллиптик орбитада қолиб кетган ва секин-аста сайёрага яқинлашиб, охир-оқибат Ер юзасига қулаб тушган.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бир муддат аввал дунё оммавий ахборот воситалари мазкур фазовий қурилманинг Ерга қайтиши ҳақида кўплаб тахминларни илгари сурган эди. Айрим манбалар эса унинг Марказий Осиё ҳудудига, шу жумладан Ўзбекистонга қулаш эҳтимолини ҳам истисно қилмаган эди.
Бугунги хабар билан мазкур тахминларга ойдинлик киритилди ва «Космос-482» аппаратининг қулаши кўплаб тахминларга якун ясади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Бу ҳақда Россиянинг «Роскосмос» космик агентлиги расман хабар берди.
«Космос-482» фазовий кемаси Совет Иттифоқининг Венера сайёрасини ўрганишга қаратилган сайёралараро тадқиқот дастури доирасида учирилган. Унинг асосий вазифалари орасида Венера сайёрасининг зич атмосфераси, сайёра юзасининг таркиби, юқори ҳарорат, босим ва ёритилиш шароитларини ўрганиш бўлган.
«Роскосмос» агентлигининг маълум қилишича, космик аппарат ҳаракат блокида юзага келган техник носозлик сабабли Ер атрофидаги юқори эллиптик орбитада қолиб кетган ва секин-аста сайёрага яқинлашиб, охир-оқибат Ер юзасига қулаб тушган.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бир муддат аввал дунё оммавий ахборот воситалари мазкур фазовий қурилманинг Ерга қайтиши ҳақида кўплаб тахминларни илгари сурган эди. Айрим манбалар эса унинг Марказий Осиё ҳудудига, шу жумладан Ўзбекистонга қулаш эҳтимолини ҳам истисно қилмаган эди.
Бугунги хабар билан мазкур тахминларга ойдинлик киритилди ва «Космос-482» аппаратининг қулаши кўплаб тахминларга якун ясади.
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг































Изоҳлар 0
…